Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри

14.02.2019

Театр 1939 йилда ташкил этилган. 1979 йилд янги бинога кўчиб ўтган. Театрда Ўзбек ва рус гуруҳлари фаолият юритади.

     Театрда саҳналаштирилган спектакллар: “Оқ қор парчаси”, “Қор маликаси”, “Фотиманинг саргўзаштлари”, “Зиёд ботир”, “Фарход ва ширин”, “Ширмонбулоқ”, “Шайтон тегирмон”, “Ялонғоч шоҳ”, “Алоуддининг сеҳирли чироғи”, “Семруғ”, “Ўжар қуёнча”, “Юлдузли бола” “Қарсилдоқ”, “Чўп қўғирчоқ” ва ҳ.к.


Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ  театрининг  ижодий  ходимлари

Ахунов Хотам 1980 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2008 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. 2016 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ  театрида Бош режиссёр лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қулоқсиз улоқча”, “Қор маликаси”, “Қорбобонинг арчаси”, “Янги йил  мўъжизаси” каби спектаклларни саҳналаштирган.

Юлдашева Динара 1952 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.  1974 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Театршунослик мутахассислигини ҳамда 1988 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. 2002 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ  театрида режиссёр вазифасида ишлаб келмоқда. 2002 йили “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллик ордени билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида “Ох бу Ҳўжа Насриддин”, “Қизил қалпоқча”, “Қувноқ томоша”, “Яна Андерсен”, “Қарсилдоқ”, “Юлдузли бола”, “Семурғ”, “Миттиой”, “Ўжар қунча”, “Қувноқ сичқонча”, “Соя” каби спектаклларни саҳналаштирган.

Рўзметова Мўтабар 1984 йилда Хоразм вилоятида таваллуд топган. 2008 йил К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. 2007 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ  театрида саҳналаштирувчи рассом лавозимида ишлаб келмоқда 2002 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”, “Семурғ”, “Ох бу Хўжа Насриддин”, “Қувноқ арава”, “Қулоқсиз улоқча”, “Қуёш нурчаси”, “Оппоғой ва етти миттивой”, “Миттиой”, ”Қайсар қуёнча” ва шу каби бир қатор спектаклларда ижод қилган.

Арипова Эвелина 1968 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент 2003 йил Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида режиссёр ёрдамчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Сеҳрли пақилдоқ” “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” ва шу каби бир қатор спектаклларни саҳналаштирган.

Фахрутдинова Нигора 1972 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2008 йилда К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳналаштирувчи рассом ёрдамчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қор маликаси” “Этик кийган мушук” ва шу каби бир қатор спектаклларда ижод қилган.

Ходжаев Фатхулла 1961 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1982 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг актёрлик мутахассислигини тамомлаган. 2011 йили “Ўзбекистон республиксида хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳа устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Юрт тумори Тўмарис”да Кир “Карвон сарой”да Вали, “Фотиманинг саргузаштлари”да Рўдапо, “Чўп қўғирчоқ”да Суварак, “Этик кийган мушук”да Бошловчи ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Шибков Юра 1965 йилда Россия Федерациясида таваллу топган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. 2015 йил «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Ғаройиб мусобақа”да Типратикан, “Нохат бала”да Маҳлуқ, “Андерсен”да Бошловчи, “Семурғ”да Хон, “Қизил қалпоқча”да Бўри ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Отабоев Олим 1962 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1987 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг актёрлик мутахассислигини тамомлаган. 2015 йил «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида «Сехрли пақилдок»да Мушук, Корбобо, ”Уч қувнок чўчкача”да Бўри. «Ғозча»да Кирпи тога. «Фотиманинг саргузаштлари»да Рудапо, Чинор, Девкомат. «Чўп қўғирчоқ»да Каламуш, Шер, «Семург»да Вазир, «Қулоксиз улоқча»да Бобо, “Миёвлаган ким бўлди”да Хўроз, “Ер ости сири”да Зилзила, “Юрт тумори Тўмарис”да Шум навкар ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Жаббарова Карима 1961 йилда Ангрен шаҳрида таваллуд топган. 1982 йили йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг актёрлик мутахассислигини тамомлаган.  2006 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида «Фотиманинг саргузаштлари»да Фотима, «Ғозча»да Аленка, Тулки, «Семурғ»да Паризод, «Чўп қўғирчоқ»да  Буви, «Учар кавуш»да Тошбуви ва шу каби бир қатор спектаклларда ижод қилган.

Ишмухамедова Шаҳзода 2004 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Ғозча”да Тулки, “Фотиманинг саргузаштлари”да Бошловчи, “Уч қувноқ дўмбоқча”да Нуф-нуф, “Чўп қўғирчоқ”да Ўргимчак, “Қорбобонинг арчаси”да Тулки, “Оппоқой ва етти миттивой”да Қиролича, “Ғаройиб мусобақа”да Бошловчи, “Қулоқсиз улоқча”да Қуён, “Қувноқ сичқонча”да Марина хола, “Юлдузли бола”да Болакай, “Юрт тумори Тўмарис” да Ларкеона ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Игамназарова Муниса 1960 йилда Тожикистон Республикасида таваллуд топган. 1982 йил йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини тамомлаган. 2000 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Баҳорой ва Наврўз” спектаклининг муаллифи ҳамда Баҳорой, “Чўп қўғирчоқ”да Буви,”Қор одамчалар”да Қуён, “Оловужддиннинг сеҳрли чироғи”да Пари,”Фотиманинг саргузаштлари”да Бошловчи ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Хасанова Дилфуза 1974 йилда Наманган вилоятида таваллуд топган. 1995 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида «Чўп қўғирчок» да  Чўп қўғирчок, «Ғозча» да Алёнка, Тулки, «Сехрли пақилдок»да Куён,  «Нўхат бола»да Сичқон,   «Қор бобонинг арчаси»да Тулки, «Олтин жўжа»да Жўжа, «Щелкунчик»да Она сичкон, «Семурғ»да Семурғ, «Ур тўқмок»да Қизча, «Учар ковуш» да Тош Буви ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Сайдалиева Нигора 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1999 йил Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида «Фотиманинг саргузаштлари» да  Мушукча «Мош», «Кизил шапкача» да Кампир, «Гаройиб мусобака» да Куён, «Сирли угирлик»  да Комила, «Уч қувнок думбокча» да Нуф-нуф,«Чуп қўғирчок»да   Суварак,  «Ғозча» да Тулки,«Сехрли пақилдок» да  Мушук, «Ўн икки ой» да Тантиққиз, «Оловуддиннингсехрли чироғи»  да Раккоса  қиз, «Нўхат Бола»  да Мушук, «Куёш нурчаси» Мушук ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Абдубоев Ориф 1985 йилда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2009 йили Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”да Оловуддин, “Чўп қўғирчоқ” да Ўргимча, “Қувноқ томоша” да Петрушка, ”Қизил  қалпоқча” да Бўри, “Фотиманинг саргузаштлари” да Тўти, Чинор  “Ғозча”да Ғозча,“Учта қувноқ дўмбоқча”да Бўри”, “Қарсилдоқ”да Шахзода, “Сеҳрли қарсилдоқ”да Тулки, “Оппоғой ва етти миттивой”да Шахзода, миттивой, вазир, “Семурғ”да Бунёд, “Хўжа Насриддин”да  Насриддиннинг хотини, масхарабоз, “Сирли ўғрилик”да Зилзила ,“Учар кавуш”да Қиммат, “Юрт тумори Тўмарис”да Спаргапес, Қобус шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Азимова Лола 1986 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қорбобонинг арчаси” да Қорқиз,“Қулоқсиз улоқча” да Тулки ,“Оппоғой ва етти миттивой” да Оппоғой, “Сехрли пақилдоқ” да Олмахон “Миттиой” да Она сичқон “Нўхот бола”да  Мушукча “Золушка” да Анна ,“Учар кавуш” да Зумрад”, “Ўжар қуёнча”да Қуёнча шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Жўраев Саидмурод 1988 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2012 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қулоқсиз улоқча” да Бўри ,“Чўп қўғирчоқ” да Айиқ, Шер ,“Ох бу Хўжа Насриддин” да Амир, Лўли, Масхарабоз, Азроил ,“ Семурғ” да Бунёд ,“Қорбобонинг арчаси” да Қуён, “Карвон сарой” да Масхарабоз, “Сеҳрли пақилдоқ” да  Қарға , “Қувноқ томоша” да Масхарабоз, Миттиой” да Қурбақа, Шахзода,  “Қарсилдоқ” Қирол,  Вазир “Юрт тумори Тўмарис”да Бектеген, “Соя”да Олим шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Вахабова Сайёра 1990 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2013 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Миттиой” да Миттиой, “Нўхот бола” да Сичқонча, Янги йил  байрам тадбирларида  “Қорқиз”, “Ўжар қуёнча”да Олмахон, “Яна Андерсен”да Қизолоқ, “Қувноқ сичқонча”да Мқцик,, “Қулоқсиз улоқча”да Қуён, “Қарсилдоқ”да Мари, “Ғаройиб мусобақа”да Қуён, “Мивлаган ким бўлди”да кучукча, “Сирли ўғирлик”да малика , “Соя”да Анунциата, “Сеҳрли пақилдоқ”да Мушукча “Янги йил маъжизаси”да Буратино,”Қор маликаси”да Герда шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Карабаева Муҳаббат 1983 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2010 йилда Ўзбекистон давлат санъат нститутини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Ғозча”да Ғозча, “Фотиманинг саргузаштлари”да Мушукча, “Қизил қалпоқча”да Қарға, “Ғаройиб мусобақа”да Кирпиой, “Сирли ўғирлик”да Сигир, “Чўп қўғирчоқ”да Нозибону шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Исаков Отабек 1987  йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Ўзбекистон давлат санъат  институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қувноқ томоша” да Масхарабоз,“Қулоқсиз улоқча”да Чол,“Икки заранг”да Шарик ,“Оҳ бу, ўша Хўжа Насриддин”да Бошловчи, Бой ва Азроил,”Семурғ”да Вазир,“Миттиой”да Қисқичбақа,Кўр сичқон,Қўнғиз, Қорбобонинг арчаси”да Қуён,“Сеҳрли пақилдоқ”да Тулки,“Фотиманинг саргузаштлари”да Тўти,“Кавон сарой”да Масхарабоз,“Юлдузли бола”да Ўтинчи,“Яна Андерсен”да Кучукча,“Қарсилдоқ”да Дросселмейр,“Қайсар қуёнча”да  Бошловчи,Айиқ ва Бўри,“Сирли ўғирлик”да Зилзила,“Золушка”да  Падетруа, Ўтинчи,“Янги йил арчаси”да Тулки амаки,“Қизил қалпоқча”да Қарға,“Соя”да Соя,“Моцарт ва Сальери”да Сольери, “Юрт тумори Тўмарис”да Батрас ва Элчи шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Хўжаев Саидолим 1992 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган.  2014 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида «Фотиманинг саргузаштлари » Чинор,  «Чўп қўғирчоқ»да  Айиқполвон, да  Кирпи тога,  «Қор бобонинг арчаси»да  Бўри  , «Ғаройиб мусобақа»да  Типратикан “Юрт тумори Тўмарис”да Кир шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Исоқов Бахтиёр 1989 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2011 йилда А.Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қувноқ томоша”да Масхарабоз, “Миёвлаган ким бўлди?”да  Қурбақа, “Нохот бола”да Қарға, “Соя”да Министр, Доктор шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Кулешова Марианна 1973 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1991 йил Тошкент шаҳар 26-ўрта хунар техника билим юртини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида «Нўхот бола»да Нўхот бола ва Сичқонча, «Миёвлаган ким бўлди.?» Қурбақа, Сичқонча, Жўжа,  «Миттиой» Қалдирғоч, Асалари, Балиқча,  «Қорбобонинг арчаси»да Ялмоғиз кампир,  Бармалей,  Қуёнча, «Золушка», “Қарсилдоқ», «Қизил қалпоқча», «Яна Андерсен», «Юлдузли бола», «Семург», «Ғаройиб ўғрилик», “Соя”да Донна Клара шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Шерматова Дилдора 1987 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2010 йил Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда.  Ижодий фаолияти давомида “Семурғ”спектаклида Семурғ, “Қизил қалпоқчада”да Укки, “Қулоқсиз улоқча”да Улоқча,”Сеҳрли пақилдоқ”да Олмахон, ”Қор Маликаси” да Герда,”Соя”да Малика, ”Ғаройиб мусобақа”да Бошловчи ”Қорбобонинг арчаси”да Қуён, “Сеҳрли колейдоскоп”да Қорқиз,”Уч қувноқ дўмбоқча”да Наф,”Сирли ўғирлик”да Малика,”Чўп қўғирчоқ”да Ўргимчак,”Қуёш ва қор одамчалар”да Қизча ва қор одамчаларУчар ковуш”да Онатабиат,Ари,Қуш,Укки,”Этик кийган мушук”да Малика, “Юрт тумори Тўмарис”да Тўмарис каби ролларни ижро этган.

Ахадов Абдували 1993 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2012 йили Республика эстрада-цирк коллежини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда.  Ижодий фаолияти давомида “Чўп қўғирчоқ”да  Айиқ, “Уч қувноқ дўмбоқча”да Ниф, “Ғозча”да Ғозча, “Этик кийган мушук”да Людвиг, Ўроқчи, “Қор одамча”да Болакай ва Қарға “Қор маликаси”да Қароқчи, “Қарсилдоқ”да Сичқон, “Тўмарис”да Ёвуз куч ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Тиора Юрий 1967 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1990 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қизил қалпоқча” да Бой ўғли, “Юлдузли бола”да Гадой, “Қуёш ва қор одамчалар” да Дарбон ва Айиқча, “Қор маликаси” да  Қарға, “Ғаройиб мусобақа” да Типратикон, “Соя”да Цезарь Борджиа, Капрал, Палач ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Ибодов Охун 1992 йилда Навоий вилоятида таваллуд топган. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Ох бу ўша Ҳўжа Насриддин”да Насриддин, “Этик кийган мушук”да Бошловчи, “Семурғ”да Вазир, “Қор маликаси”да Кай, “Карвонсарой”да Али, “Юрт тумори Тўмарис ”да Кир ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Рўзиқулов Санжар 1992 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.  2017 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Юрт тумори Тўмарис ”да Ўрхон, “Қувноқ сичқонча”да Мицик ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.

Собирова Гўзал 1994 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2017 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон  давлат  қўғирчоқ театрида саҳна устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Чўп қўғирчоқ”да Нозибону, “Юрт тумори Тўмарис”да Руҳ, “Баҳорой ва Наврўз”да Раққоса ва шу каби кўплаб ролларни ижро этган.