Бобораҳим Машраб

28.02.2020

Муаллиф – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов
Саҳналаштирувчи режиссёрлар – Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, профессор Турғун Азизов, Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев
Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев
Либослар бўйича рассом – Севара Зуннунова
Мусиқа танловчи – Юнус Асқаров
Режиссёр ассистенти – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов
Режиссёр ёрдамчилари – Ахрор Алижонов, Жамолиддин Абдужабборов

Қатнашувчилар:
Биби Салима – Ўзбекистон халқ артистлари Малика Иброҳимова, Дилбар Икромова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, актриса Феруза Бобоёрова
Боборахим Машраб – артистлар Шарофиддин Музропов, Бахтиёр Юсупов, Наврўз Жумаев, Азиз Қобилов, Ғайрат Боймирзаев
Офоқ Хўжа – артистлар Хамид Тошпўлатов, Аваз Қодиров, Дарвон Каримов
Канизак – артистлар Зилола Гулямова, Шахноза Ходжимуродова, Саида Умарова
Мулла Боқий – артистлар Жамолиддин Абдужабборов, Азамат Хазратқулов
Мулла Соқий – артистлар Фирдавс Зияев, Шерзод Абдувалиев, Ахрор Алижонов
Офоқ – артистлар Дилноза Кубаева, Шахло Темирова, Феруза Мустаева
Гадой – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов, артист Бегзод Очилов
Махмуджон – Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, артист Умид Турсунов
1-Мулозим – артистлар Сухроб Хасанов, Исроил Мастонов
2-Мулозим – артистлар Хамза Хасанов, Бекзод Очилов

АННОТАЦИЯ
На малакман, на фаришта, мен хам одам наслидан
Мен таваллудиўшалфарзандиНамангониман.
(Б.Машраб)

Девона қалб соҳиби Машраб Оллоҳнинг азиз ва буюк мавжудоти бўлмиш инсонни улуғлайдиган замонлар келишини орзу қилди. Халқда адолат барқарор бўлишини истаб, ҳақиқат найини куйга солди. Дардкаши ҳам, сирдоши ҳам, севган ёри ҳам Оллоҳ бўлди. Бир кўнгил иморатини, минг макка зиёратидан афзал деб билди.
Тавофи олами дил қил жаҳонда ҳар башардин сен,
Агар бир дилни оғритсанг, юзар Каъба бузулмасму.
Машраб ўз дунёсига ғарқ бўлган, инсонларда софликни, шаффофликни ахтариб гирён бўлган, халқ юз-кўзида фақат ҳақиқатни излаган, қалбининг қўрига Оллоҳни муҳр этган телбанамо дарвешдир. У дарбадарликда ҳузур топди. Ички туғёнларини куйга солиб енгил тортди. Дард-ҳасратларидан дунёга сиғмай баралла, баралла ва яна баралла куйлади. У шунинг учун ҳам Машрабдир.
Машраб орзу қилган замонлар келди. “Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам албатта рози бўлади” – дея, донишманд халқини севадиган, ардоқлайдиган халқпарвар Президентимиз бошимизга соябон бўлди.
Бобораҳим Машраб ғазал мулкининг султони Алишер Навоийдан кейин ўзбек мумтоз адабиётига янги руҳ ва ўзига хос оҳанг ва тасвир гўзаллигини олиб кирган сўз санъаткоридир. Мустақиллик йилларида барча азиз сиймоларимиз каби Машраб шахсиятига ҳам адолатли баҳо берилди. Машраб таваллудининг 360 йиллиги тантанали нишонланди. Машраб шеъриятига хос хусусият шундаки, унинг шеър ва ғазалларида Оллоҳга бўлган ишқ тараннум этилади. Машраб шеърияти ҳали тўлиқ кашф қилинмаган бир хазинадир. Бу шеърият билан қанча кўп тиллашса ва диллашса, инсон ўзлигини ўшанча теран англаш имконига эришади, шахс ва жамият, одам ва олам, Ҳақ ва банда муносабатларини тўғри мушоҳада айлаш даражасига кўтарилади.

1 Star2 Stars3 Stars4 Stars5 Stars
Loading...