Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри 1968 йилда “Ёш гвардия” театри сифатида ўзининг мустақил фаолиятини бошлаган. 1968 йилда театрга Эргаш Масафаев бош режиссёр этиб тайинланди. Ўша даврдаги “Ёшлар” театри 1968 йили Ўзбекистоннинг ўша даврдаги раҳбари Шароф Рашидов раҳномолигида ташкил этилган. Бу театр Республика ёшлари ҳаётини ифода этувчи биринчи замондош давлат театри сифатида туғилди.

   Дастлаб “Ёш гвардия” деб ном олган бу театрнинг биринчи қалдирғочлари Эргаш Масафаев, Ширин Азизова, Азиза Бегматова, Тўғон Режаматов, Мирсоат Усмоновларбўлишган, кейинчалик эса бу трупага Доно Бобохонова, Мадина Тўхтаева, Ноила Тошкенбоева, Асрор Тошкетбоев, Малика Ибрагимова каби бир гуруҳ ёшлар келиб қўшилишди. Режиссёр Эргаш Масофаев жаҳон ва ўзбек драматургларининг ёшлар ҳаёти билан боғлиқ бўлган қатор асарларни саҳналаштиришга киришади.

     1976 йилдан бошлаб театрга Бахтиёр Ихтиёров бош режиссёр этиб тайинланди ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Ишқ қурбонлари”, Мар Байжиевнинг “Келин ва куёв”, Ўлмас Умарбековнинг “Отилмаган ўқ”, Машраб Бобоевнинг “Ўттиз ёшлилар”, Исфандиёрнинг “Отасининг қизи” сингари пьесалари саҳналаштирилди.

    1984 йил театрга Бадиий раҳбар этиб Баҳодир Йўлдошев тайинланди. Шу даврда театрда Баҳодир Йўлдошев бетакрор рассом Георгий Брим билан елкама елка туриб “Майсаранинг иши”, “Фармонбиби аразлади”, “Паранжи сирлари”, “Қора камар”, “Зиёфат”, “Искандар”, “Фаридун”, “Нодирабегим”, “Ипак йўли” каби бадиий етук асарларни саҳналаштирди. Уларнинг кўпчилиги Халқаро ва Республика театр фестивалларида мукофотлар билан тақдирланди. Ҳеч иккиланмай режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан Георгий Бримни ҳамкорлиги, ўзбек театр санъатининг феномени деб айтишга асослимиз. Кейинчалик Минаввара Абдуллаева театрнинг бош режиссёри сифатида фаолият юритди. Кейинчалик эса эстафетани Сайфиддин Мелиев олди. У бир қатор асарларни саҳналаштирди. 2017 йилдан театрнинг бош режиссёрлигига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов тайинланиб, қисқа муддат ичида италиялик комедия устаси Карло Гольдонининг “Икки бойга бир малай” асари асосида “Труффальдино-икки бойнинг малайи”, Шароф Бошбековнинг “Ер барибир айланаверади” каби спектаклларни саҳналаштирди.


Ўзбекистон давлат драма театрининг ижодий ходимлари

Бегматова Азиза 07.09.1943 йилда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. 1966 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 1998 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 2006 йил “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлар билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида “Дийдор”да Шарқия, “Ўн саккиз ёшлигим”да Шохиста, “Баҳор қайтмайди”да Лобар, “Қайтар дунё”да Хатира, “Чеча”да Чеча, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Отасининг қизи”да Марямхон, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Қирол Лир”да Сайрой хоними, “Маъмура кампир”да Салтанат, “Бухорои шариф”да Комилжон, “Майсаранинг иши”да Майсара, “Алвон гул”да энага, “Малика”да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон”да она, “Ҳаёт барибир гўзал”да Бахринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван Лао”да Дахей, “Эски муҳаббат”да Райхоной, “Аёллар салтанати”да бошлиқ, “Бир севга ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Мохинисо, “Беш сўм”да Салби, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна “Атиргуллар қисмати”да қайнона, “Жамила”да она каби ролларни ижро қилган.

Бабаханова Данисия Даяновна 20.11.1946 йилда Қозоғистон Республикасида таваллуд топган. 1970 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Мусиқали театр актёрлиги тамомлаган. 1996 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлар билан тақдирланган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Дийдор”да Оймомо, “Ўн саккиз ёшлигим”да Муҳаббат, “Биринчи бўса” Чарос, “Учинчи орзу” Вера, “У одам нима-ю, бу одам нима?” биринчи гувоҳ, “Қайтар дунё”да Хатира, “Чеча”да она, “Сўнаётган юлдузлар” Соня, “Тинмасин соз” Раҳима, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Гуноҳкор авлиё” Лиза, “Отасининг қизи”да Ҳакима, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Қирол Лир”да сарой хоними, “Маъмура кампир”да Салтанат, “Бухорои шариф”да Комилжон,“Алвон гул”да энага, “Малика”да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон”да она, “Ҳаёт барибир гўзал”да Бахринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван Лао”да Дахей, “Кураш момо”да Кураш момо, “Аяжонларим”да Тўтинисо, “Аёл” она, “Бахт эшик қоққанда”да Барно, “Фаррош кампирнинг тушлари” фаррош, “Эски муҳаббат”да Раънохон, “Аёллар салтанати”да бошлиқ, “Бир севга ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Моҳинисо, “Беш сўм”да Салби, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна каби ролларни ижро қилган.

Исмаилова Дилбар Абидовна 11.08.1938 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1961 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Мусиқали театр актёрлиги тамомлаган. 1979 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 1998 йил “Дўстлик” ордени, 2003 йил “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлар билан тақдирланган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида  “Дийдор”да Шарқия, “Қайтар дунё да Хатира, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Отасининг қизи”да Профессор аёл, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Парвона”да Адолат, “Қирол Лир”да сайрой хоними, “Нодирабегим”да Увайсий, “Келинлар қўзғалони” ва “Фармонбиби аразлади”да Лутфи, “Қутлуғ қон”да Тулсум, “Алвон гул”да энага, “Малика” да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон” да она, “Ҳаёт барибир гўзал” да Бахринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван-Лао”да Дахей, “Эски муҳаббат”да Райнахон, “Аёллар салтанати”да Бошлиқ, “Бир севга ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Мохинисо, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Аяжонларим”да Бўстон буви, “Вафодор”да Саодат ая каби ролларни ижро қилган.

Насиров Элёр Расулевич 22.09.1953 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1974 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Мусиқали театр актёрлиги тамомлаган. 1996 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлар билан тақдирланган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Келинлар қўзғалони”да созанда, “Маугли”да Бўри, “Аршин мол-олан”да Асқар, “Искандар”да Искандар, “Хужжатли ахмоқ”да судя, “Отелло”да Отелло, “Майсаранинг иши”да доирачи, “Қайтар дунё”да Тоҳир, “Бухорои-шариф”да қори, “Тоға ва жиянлар”да Трест бошлиғи, “Сеҳрли ҳасса”да Қор бобо, “Ёзилмаган мактуб”да Генерал, “Ҳаёт барибир гўзал”да Ахмад қора, “Эзгулик йўлида”да домла, “Ер барибир айланаверади”да муҳандис, бундан ташқари “Узоқ қишлоқ”, “Алдагани хотин яхши”, “Буюк ипак йўли”, “Пайванд”, “Эски мухаббат” каби ролларни ижро қилган.

Тўхтаева Мадина 09.05.1948 йил Сурхандарё вилоятида таваллуд топган.  1969 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Мусиқали театр актёрлиги тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 2000 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида “Бахс”да ҳамшира, “Қочонгача мой ейсан”да Агния, “Садоқат”да Аёл, “Освенциум жаллодлари” да гувоҳ аёл, “У одам нима-ю, бу одам нима”да Солдат, “Биринчи бўса”да Феруза, “Отасининг қизи”да Хакима, “Можаро”да негр аёл, “Ёшлик бебошлик”да Азиза, “Келинлар қўзғалони”да Муҳайё, “Аёллар салтанати”да қўшни, “Алвон гул”да Жодугар, “Аяжонларим”да Шакарбуви, “Хос навкар”да бека, “Жийдалилар”да Марямхон, “Сўнаётган орзулар”да Клара, “Паранжи сирлари”да Тожхон, “Ўрик гуллаганда”да Тўхта хола, “Бир эшак хангомаси”да котиба, “Ғаройиб оқшом”да Самира, “Даҳо”да қайнона, “Беш кунлик куёв”да Кишвархон, “Қитмир”да Мамлакат каби ролларни ижро қилган.

Абдуллаева Мухаббат Ходжиалимовна 09.05.1948 йил Қорақалпоғистон Республикасида таваллуд топган. 1971 йилда А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Парвона” да Юлдуз, “Баланд дорга осилма” спектаклида Дилафруз, “Отилмаган ўқ”да Ўктамхон, “Телба” да Зуҳра, “Ой тутилган тунда” да Забаржат, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна, “Биринчи бўса”да Чарос, “Нон, қон, инсон”да Фотима, “Трибунал”да Надя, “Оқар сувлар”да Гулчеҳра, “Беш кунлик куёв”да Ўлмасхон, “Кўзингни каттароқ оч” да Меҳри, “Сендан угина, мендан бу гина” да Адолат, “Отасининг қизи”да проффесор, “Чандиқлар”да терговчи, “Капалаклар ўйини”да она, “Ишқ қурбонлари”да она, “Ҳур қизлар” да Рита Осяника, “Қайтар дунё”да Фарида, “Тинмасин соз”да Гулжаҳон, “Бернарда Альби уйи” да Бернарда, “Ғаройиб оқшом” Ниҳол, “Медея” да Медея, “Майсаранинг иши”да Ойхон, “Бир эшак ҳангомаси”да Мастона, “Зада бўлган пайғамбар”да она, “Малика” да онабош, “Аёл”да она, “Мувозанат”да Бернара, “Атиргуллар қисмати”да Шаҳодат опа каби ролларни ижро қилган.

Жуманов Ғайбулла Ибрагимович   11.07.1959 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 1980 йилда А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Отасининг қизи”да Воҳид ва Рустам Халилов “Чернобил алангаси”да Ўлмас, “Узоқ қишлоқ”да йигит, “Гўзаллар ва миршаблар”да Муштоқ, “Маъмура кампир”да Дарбоз, “Яратган ёмондан асрасин”да ота, “Эски муҳаббат”да Мурод ака, “Медея”да Эгей, “Зубайда”да Абдулла ва Карло Гоцин, “Жийдалилар”да ота, “Эзгулик йўлида”(Етакчи) да бобо, “Гуноҳда”да Ориф ака, “Даҳо”да ота, “Минг йиллик ҳангома”да Салом ота, “Вафодор”да Бўривой, “Гумроҳ”да Рустам ака, “Сабъаи сайёр”да Хожа, “Ер барибир айланаверади”да Чол каби ролларни ижро қилган.

Мелибоева Ферузахон Жўраевна    26.06.1982 йил Фарғона вилоятида таваллуд топган. 2005 йил Ўзбекистон давлат санъат институтининг Мусиқалитеатр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Отасининг қизи”да Наргиз, “Қайтар дунё”да Нигора, “Алвон гул”да ўртанча қиз, “Лайлак халифа”да қурбақа, “Эски муҳаббат”да Ойдин, “97-хона”да Қўшни қиз, “Сабзи ўра”да Зулайҳо, “Аросат изтироби”да хотин, “Этик кийган мушук”да бош ошпаз, “Беш кунлик куёв”да Ўлмасхон, “Аскар ва малика”да сарой энагаси, “Аяжонларим”да Умида, “Хаёт барибир гўзал”да Аёл, “Хос навкар”да шох аёнлари, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Катарина, “Қуроқ”да Бешинчи гўзал, “Чодир хаёл эртаклари”да Лўли Марям, “Нўхат устидаги малика”да Баранесса, “Жийдалилар”да Гулой янга, “Мувозанат”да Муаззам, “Зубайда”да Дилоро, “Аёллар салтанати”да Райна, “Вафодор”да Саломат “Минг йиллик ҳангома”да аёл каби ролларни ижро қилган.

Мирмақсудов Баходир Мирфозилович 31.12.1976 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Кайтар дунё”да Мухтор, “Аросат изтироби”да Хўжабек, “Аёллар салтанати”да Стоян, “Яратган ёмондан асрасин”да Ботир, “Ёрим кетаман дейди”да Ботир, “Аяжонларим”да Раис, “Медея”да Ясон, “Аскар ва Малика”да Аскар, “Чодир хаёл эртаклари”да Корфармон, “Пайванд”да Жамол, “Наврўза”да Дубулға бош, “Қирол Лир”да Навкар ва яна бошқа ўнлаб спектакллардаги образларини маромига етказиб ижро этиш орқали катта тажриба орттириб, юксак маҳоратли театр актёри даражасига эришган. У театрдаги актёрлик фаолияти билан бир қаторда режиссёрлик санъатига ҳам қўл уриб, қатор спектаклларни маҳорат билан саҳналаштиришга эришган серқирра истеъдод соҳиби эканлигини намоён этган. Унинг режиссёрлигида “Давлат болалари”, “Зўраки табиб”, “Гуноҳ”, “Чароғбонлар” спектаклларини маҳорат билан саҳналаштирилиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.

Мирмақсудова Тамара Норқуловна 04.09.1976 йил Сурхандарё вилоятида таваллуд топган. 1998 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида етакчи саҳна устаси вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Асссалому алайкум қизлар”да Хонума, “Қайтар дунё”да Нигора, “Алвон гул”да Маржон, “Борса-келмас”да Гном, “Аёллар салтанати”да Райна, “Давлат болалари”да Хумора, “Эзгулик йўлида”да Алиева, “Герострат” (Номи ўчсин)да Криминтина, “Аёл”да Шоира, “Ассалом Наврўз”да Иссиқхон, “Яратган ёмондан асрасин”да Набира, “Зубайда”да Дилоро, “Аскар ва малика”да Малика ва бошқа бир қатор спектаклларда ўзига хос турли образлар яратиб келмоқда. Т. Мирмахсудова театр саҳнасидаги ижодидан ташқари кино ва бир қатор миллий телесериалларда ҳам ўз роллари орқали халқимизга манзур бўлиб келмоқда. Жумладан, “Чархпалак”да Шахноза, “Хуршида”да Хуршида, “Одамлар орасида”да Гулжаҳон, “Опа-сингиллар”да Нигора, “Еттинчи фалакдан овоз”да Оқ момо, “Фидоийлар”да она, “Қизилжарлик Эшмат”да Лола, “Қайтар дунё”да Ҳамшира, “Аёл зоти”да Келин, “Ҳақиқат куни”да Аёл, “Дарди-бедаво”да Мастура каби ролларни ижро қилган.

Муратова Изрохат Тўхтамуродовна 24.02.1971 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. 1997 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Бахт эшик қоққанда”да Барно, “Эзгулик йўлида”да Муниса, “Мувозанат”да Захро, “Отасининг қизи”да Марям, “Евгений Онегин”да Татьяна Ларина, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Бичахон, “Жийдалийлар”да Марина янга, “Одамлар ва сичқонлар”да фохиша, “Дахо”да хотин, “Минг бир кеча”да илонлар маликаси, “Минг бир хангома”да аёл, “Аёл”да кундош, “Атиргуллар қисмати”да Захро, “Қайтар дунё” да келин, “Қиз келин”да хонанда, “Чеча”да қиз, “Ёдим синиқлари”да она, “Садоқат”да Рахима, “Труффальдино – икки бойнинг малайи”да Смеральдино, “Вафодор”да Саломат. Кино саъатида ҳам ўзига хос образларни яратган. Жумладан: “Дилхирож”да амма, “Бойкенжаев”да янга, “Назира”да амма, “Саид ва Саида”да редактор, “Эх, Салима”да дугона, “Учар қиз”да ғийбатчи аёл, “Отамни уйлантираман”да келин каби ролларни ижро қилган.

Норматов Пўлат Ғайбуллаевич 28.07.1977 йил Жиззах вилоятида таваллуд топган. 1998 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Тоға ва жиянлар”да Тоға, “Чеча”да Салимжон, “Асссалому алайкум қизлар”да Пўлат, “Бухоро –и шариф”да Аскар, “Отелло”да Судья, “Наврўз”да Шапкўр, “Этик кийган мушук”да мушук, “Яратган ёмондан асрасин”да Ботир, “Гамлет”да Гамлет, “Герострат”да Герострат, “Эзгулик йўлида”да шоир, “Мувозанат”да Амир, “Минг йиллик ҳангома”да Тўлаган, “Жийдалилар”да Соли бақироқ, “Отасининг кизи”да Эркин, “Кайтар дунё”да Муҳсин, “Аёллар салтанати”да Стоян, “Алвон гул”да Ғулом, “Аскар ва малика”да аскар, “Бахт эшик қоққанда” Шарифжон Исмоилов, “Беш кунлик куёв”да Мирзабаҳром, “Хос навкар”да Навкар каби ролларни ижро қилган.

Пайзиева Гўзал Ревавна 18.11.1966 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1988 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қақилдоқ”да Ёмонвой, “Электра”да Хрестфемида, “Қорбобонинг саргузаштлари”да Ялмоғиз, “Чеча”да амма, “Исо ва Яхуда”да Мария Магдалена, “Борса келмас”да Музмомо, “Аёллар салтанати”да Староста, “Ойсаранинг туғилган куни”да Ойсара, “Минг йиллик ҳангомада”да Малоҳат, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Лўли марям, “Зубайда”да Смута, “Вафодор”да Рисолат, “Фаррош кампирнинг туши”да Ҳисобчи ва яна бошқа кўплаб маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб юксак маҳоратли театр актёри даражасига эришган. Г.Пайзиева театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб томошабинлар дилидан жой олиб келмоқда. Кино санъатида ўнданортиқ ролларни маҳорат билан ижро этган. Шулардан айниқса, “Кўнгил кўчалари”даги Суқсир образи таҳсинга лойиқдир.

Раимбекова Нозима Исламовна 01.01.1963 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1986 йил йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қақилдоқ”да Қақилдоқ, “Қорбобонинг саргузаштлари”да Масхарабоз, “Буюк ипак йўли”да Тибетликлар, “Чеча”да отарчи, “Наврўза”да Малак-пари, “Тоға ва жиян”да янга, “Қаердасан Наврўз”да ҳумо қуши, “Ассалому алайкум қизлар”да Текле, “Борса келмас”да Эльн, “Қайтар дунё”да Мастон, “Алвон гул”да Шукуржон, “Сабзи ўра”да устоз, “Этик кийган мушук”да масхарабоз, “Аскар ва малика”да сарой хоними, “Бахт эшик қоққанда”да Доно, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Тосбосхоним, “Медея”да Жория, “Нўхат устидаги малика”да Баронесса, “Минг йиллик ҳангома”да Солия, “Вафодор”да Кўр кампир, “Фаррош кампирнинг туши”да Фаррош, “Отасининг қизи”да Марям, “Жамила”да қўшни аёл каби ролларни ижро қилган.

Раметов Жумадулла  24.11.1955 йилда Қозоғистон Республикасида таваллудтопган. 1977 йилда А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 1999 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвон билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида “Келинлар қўзғалони”да созанда, “Аршин мол-олан”да Асқар, “Хужжатли ахмоқ”да судя, “Майсаранинг иши”да доирачи, “Қайтар дунё”да Тоҳир, “Бухорои- шариф”да қори, “Тоға ва жиянлар”да Трест бошлиғи, “Сеҳрли ҳасса”да Қорбобо, “Ёзилмаган мактуб”да Генерал, “Ҳаёт барибир гўзал”да Ахмад қора, “Отасининг қизи”да Иззат Атакулович, “Аяжонларим”да Ашуралиев, “Фаррош кампирнинг туши”да Баҳром Бундан ташқари “Мерскивич”, “Тундан тонггача”, “Тундан тонггача 2”, “Осмондаги болалар” кинофильмларда ҳам бош ва иккинчи даражали образлар яратиб келмоқда.

Тешабаева Муножатхон Турсинбаевна 29.01.1962 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 1984 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда.             1997 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвон билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида “Аршин мололан”да Зебо, “Фармон биби аразлади”да Зухра, “Искандар”да Муғамний, “Паранжи сирлари”да девона, “Майсаранинг иши”да бошловчи, “Қуроқ”да иккинчи гўзал, “Медея”да ҳофиз, “Гўзаллар ва миршаблар”да Шахноз, “Электра”да Электра, “Алвидо хаёт”да Мадиска, “Саратондаги изғирин”да Танзилла, “Гулсара”да Асалхон, “Тошкентликлар”да Нафиса, “Лайли ва Мажнун”да шоҳ қизи каби образларини яратган. Унинг иқтидори кино ва телевидение режиссёрлари назарига тушмай қолмади. Жумладан: “Ҳаёт валси” да Амма, “Опа сингиллар” да Овсинкаби ролларни ижро қилган.

Юлдашева Гулбахор Талибовна 25.08.1958 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1979 йил А.Н.Островкий номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида Олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йил“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвон билан тақдирланган.  Ижодий фаолияти давомида “Искандар”да она, “Чеча”да амма, “Хужжатли ахмоқ”да Урания, “Лақма эр”да Клодина, “Маликалар”да энага, “Электра”да Клитемнестра, “Фармонбиби аразлади”да невара келин, “97-хона”да она, “Ассалому алайкум қизлар”да Хонума, “Медея”да Медея, “Аяжонларим”да Бўстон буви, “Қайтар дунё”да Фарида, “Жийдалилар”да она, “Олтин соҳибжамол”да Соҳибжамол, “Евгений Онегин”да она, “Атиргуллар қисмати”да Шаҳодат опа, “Ёдим синиқлари”да Зулфиякаби ролларни ижро қилган.

Асамова Нилуфар Адхамовна 22.03.1983 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2009 йил Ўзбекистон давлат санъат институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Отасининг қизи”да Наргиз, “Қайтар дунё”да Насиба, “Алвон гул”да Малика, “Аяжонларим”да Хайринисо, “Аскар ва малика”да Графиня, “Этик кийган мушук”да Малика, “Қайдасан Наврўз”да Наврўза, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Бянька, “Давлат болалари”да Баҳора, “Чеча”да Келин, “Нўхот устидаги малика”да Малика, “Гумроҳ”да Комила, “Сабъаи сайёр”да канизаккаби ролларни ижро қилган.

Ахмедов Рустамбек Нишанбаевич 16.05.1976 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2002 йил Ўзбекистон давлат санъат институтининг Мусиқали театр актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Чеча”да Сурнайчи, “Аскар ва малика”да Гадой, “Этик кийган мушук”да Ошпаз, “Гамлет”да Гамлет, “Зўраки табиб”да ўғил, “Мувозанат”да Рамзиддин, “Аяжонларим”да фаррош, “Евгений Онегин”да гўрков, “Вафодор”да Хусан, “Зубайда”да аёл киши, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да Чалавой, “Ер барибир айланаверади”да шоир каби ролларни ижро қилган.

Бердиев Илхомбек Юлдашевич 08.11.1987 йил Қарши шаҳрида таваллуд топган. 2011 йил Ўзбекистон давлат санъат институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Аяжонларим”да почтальон, “Канфетвойнинг саргузаштлари”да Ақлжон, “Нўхот устидаги малика”да чўчқабоқар, “Бахт эшик қоққанда”да Каттабек, “Давлат болалари”да Бахтиёр, “Отасининг қизи”да Бахтиёр, “Минг йиллик хангома”да қайнона ва куёв, “Қиз келин”да Саттор, “Вафодор”да Хасан, “Илхақ”да Ғайрат, “Чароғбонлар”да Самар, “Сабъаи сайёр” да мулозим, “Труффальдино-икки бойнинг малайи” да Сильвио, “Ер барибир айланаверади”да Ҳоким каби ролларни ижро қилган.

Лутфуллаев Самиддин Исмоилович 16.08.1985 йил Қарши шаҳрида таваллуд топган. 2007 йил Ўзбекистон давлат санъат институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Лученцио, “Аяжонларим”да почтальон, Каримжон, “Довюрак Ван-Лао”да шервачча, “Аскар ва Малика” да аскар, “Нўхот устидаги малика”да чўчқабоқар,“Бахт эшик қоққанда”да Каттабек, “Давлат болалари”да Бўтир, “Зубайда”да Шамсиддин, “Отасининг қизи”да Воҳид, “Кўкка учган орзулар” да Жек, “Евгений Онегин”да Онегин, “Дахо”да Дахо, “Минг йиллик ҳангома”да Фазлиддин, “Сохта қорқиз”да Бетмен,“Чарағбонлар”да Барноев, “Зулматдан нур”да адвокат, “Гумроҳ”да Иззатилла, “Сабъаи сайёр”да Шоҳ Баҳром сингари яна ўндан ортиқ роллари ўзбек театр санъатига етук ижодкорларнинг муносиб издоши кириб келаётганидан дарак беради. С. Лутфуллаев театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб келмоқда. Шулардан: “Паризод”да Жонибек,“Ака”да сержант,“Матонат”да Ўрозали, “Қадамлар”да Асқарали,“Эсим қурсин”да Мардон,“Сотқин”да Қодирали, “Мурувват”да ўғил, “Барон”да адвокат,“Устюртга йўл”да менежер, “Жоним азобда”да Садир, “Вақт ўғриси”да Темур ва яна бошқа бир қатор кинолардаги образларини келтириш мумкин. С.Лутфуллаев 2013 йилда ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош” II Республика кўрик-фестивалида иштирок этган “Ҳаёт формуласи” спектаклидаги Даҳо образи учун “Энг яхши эркак роли ижроси учун” номинацияси ғолиби бўлган.

Масаидов Дилмурод Сайдуллаевич 28.02.1978 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 1999 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда.   Ижодий фаолияти давомида “Қайтар дунё” да Мухтор, “Эзгулик йўлида”да Абдумурод, “Отасининг қизи”да Эркин, “Жийдалилар”да Ўрмонқул, “Герострат”да Адвокат, “Борса келмас”да Гендалф, “Мувозанат”да Юсуф, “Бахт эшик қоққанда” да Каттабек, “Отелло”да Дожь, “Вафодор”да Ҳасан, “Давлат болалари”да Одил, “Хос навкар”да шоҳ, “Аяжонларим”да раис, “Медея”да Ясон, “Аскар ва Малика”да Аскар, “Чодир хаёл эртаклари”да Корфармон ва яна бошқа ўнлаб образларни яратиб маҳоратли театр актёри даражасига эришган. Д. Масаидов театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб келмоқда. Шулардан:“Қор аёл”да Инод муаллим, “Афғон”да Абдулла, “Сардор-2”да Шерқўзи, “Дев билан пакана”да Қассоб, “Ёдгор”да Сотволди, “Фидойилар”да Ўғил, “Геолог” да Овчи, “Юлдузингни бер осмон”да Абдулфотих ва яна бошқа бир қатор образларини келтириш мумкин. У кинорежиссёр сифатида ҳам ўз иқтидорини намойиш этиб,“Адвокатлар”, “Бемор”, “Мерсквич”, “Ажинатол”, “Кутилмаган қўнғироқ” ва “Геолог” сингари фильмларни суратга олиб, истеъдодли режиссёр сифатида кино ихлосмандлари назарига тушган.

Авазова Малика Нурали қизи 14.07.1992 йил Сурхандарё вилоятида таваллуд топган. 2016 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Отасининг қизи”да Наргиз, “Сабаий сайёр”да канизак, “Жамила”да Жамила, “Труфальдино – икки бойга бир малайи” Клариче, “Минг бир кеча” Илонлар ва балиқлар образини махорат билан ижро этган. Қирғизистон Республикасининг буюк ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб “Айтматов ва театр” халқаро театрлар фестивалида “Жамила” спектакли билан қатнашиб, йилнинг энг яхши аёл роли учун мукофатланган.

Сатторов Сирожиддин Содиқович            19.02.1990 йил Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда.   Ижодий фаолияти давомида “Минг йиллик хангома”да ажина, “Давлат болалари”да Бўтир, “Чароғбонлар”да Талаба, “Отасининг қизи”да Бахтиёр, “Фаррош кампирнинг туши”да Хайдовчи, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Качалполвон, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да Чалавой, “Сабъаи сайёр”да мулозим каби ролларни ижро қилган.

Суропова Тўхтахон Ибрагимовна  26.11.1971 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 1995 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Аяжонларим”да сомсачи, “Минг йиллик ҳангома”да қайнона, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Тосбосхон, “Конфетвойнинг саргузаштларида”да Жанжал хола, “Вафодор”да Қумри, “Илхақ”да Лутфиниса, “Аёл”да кўмита кенгаш раиси, “Ўрик гуллаган”да Тўхтахон ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб юксак маҳоратли театр актёри даражасига эриша бошлаган. Т. Суропова 2015 йил “Сени куйлаймиз, замондош” Ўзбекистон театрларининг III- Республика кўрик-фестивалида “Энг яхши эпизодик аёл роли ижрочиси” наминацияси билан тақдирланди.

Тошматова Нафиса Хамроалиевна 28.10.1976 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 1997 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъати институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги мутахассислигини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида 1 – тоифали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида “Давлат болалари”да Назира, “Макр”да она, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да бева, “Гамлет”да Офелья, “Эзгулик йўлида”да Марҳабо, “Минг йиллик ҳангома”да Салтанат, “Жийдалилар”да Манана, “Мувозанат”да Гулшод, “Қайтар дунё”да Мастон, “Гуноҳ”да бўлим бошлиғи, “Зубайда”да Зубайда, “Вафодор”да Қумри, “Аёл”да аёл, “Ассалом Наврўз”да набира, “Этик кийган мушук”да канизак, “Нўхат устидаги малика”да Герцогиня, “Довюрак Ван-Лао”да Нилуфар, “Чодир хаёл эртаклари”да Тосбосхоним, “Аскар ва малика”да Хонима, “Илҳақ”да она, “Эзгулик йўлида”да Марҳабо, “Евгений Онегин”да она, “Сабъаи сайёр”да канизак, “Атиргуллар қисмати” да Орзугул, “Труффальдино-икки бойнинг малайи”да ниқобдаги актёр, “Минг бир кеча”да савдогар ва ҳоказо ролларни ўз маромига етказиб ижро этган. Н. Тошматова нафақат театр саҳнасида балки кино ва телесериалларда ҳам турли ранг – баранг образлар яратиб халқимиз нигоҳига тушиб улгурган. Жумладан: “Опа – сингиллар”да болалар шифокори, “Бемор”да бемор аёл, “Паризод”да Салима, “Сеҳрли қалпоқча”да қўшни хотин, “Бекатдаги одамлар”да бева аёл каби ролларни ижро қилган.

Hits: 46