#BoburDay

05.03.2020

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан шоҳ ва шоир З.М.Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан #BoburDay очиқ эшиклар акцияси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон давлат драма театрининг бир гуруҳ устоз санъаткорлари Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров, олийй тоифали драма артистлари Муҳаббат Абдуллаева, Гўзал Пайзиевалар билан бир қаторда театрнинг ёш, иқтидорли актёрлари ҳам қатнашишди. Театрнинг ёш актёри Каримжон Рамазонов Бобур сиймосини гавдалантирди.